Журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун масс-медиа соҳасига оид 100 та долзарб саволларга жавоблар
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, доимий номга эга бўлган ва камида олти ойда бир марта нашр этиладиган (босма шаклда - газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ёки электрон шаклда эфирга узатиладиган (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар), оммавий ахборотни даврий равишда тарқатиш шаклидир.
Ўзбекистон Республикаси “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатишга оид фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ, блогер – Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.
Амалдаги қонунчиликда блогерларни аккредитация қилишни бевосита тартибга солувчи норма мавжуд эмас.
Оммавий ахборот воситалари вакилларига аккредитация қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Айни пайтда блогер ўз фаолиятини жисмоний шахс сифатида амалга оширар экан, аккредитациядан ўтиши мумкин эмас.
Аввало, миллий қонунчиликда “блогер” атамаси қандай тушунилишини аниқлаш керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ, блогер – Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.
Энди бу атамани “журналист” ва “оммавий ахборот воситалари вакили” терминлари билан солиштирсак.
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ОАВ- оммавий ахборот воситаси оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шаклларидир.
“Блогер”, “журналист” ва “ОАВ” деган учта атаманинг таърифини кўриб чиқиб “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги Қонун блогерларга тааллуқли эмас, деган хулосага келиш мумкин. Чунки “блогер” жисмоний шахс, “ОАВ” эса, ахборотни тарқатишнинг рўйхатдан ўтган шаклидир. Бироқ, блогер ўзи эълон қилган маълумотлари учун жавобгар эканлигини англаши керак.
Миллий қонунчиликда атаманинг ҳуқуқий таърифи йўқ, аммо иборанинг ўзидан тушунчанинг моҳиятини англаш мумкин.
Журналистик текширув - бу журналистиканинг бир тури (маълумот тўплаш ва шарҳлаш фаолияти сифатида) бўлиб, одатда жиноятлар, сиёсий жанжаллар, айрим ташкилотлар, шахслар ва бошқаларнинг фаолиятига бағишланган асар ёки мақола ёзиш учун объектни тизимли ва кўпинча, узоқ муддатли ўрганишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 9-моддасига биноан, журналист ахборот тўплаш ва журналистик текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Журналист ўз касбий текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этишга ҳақли. Журналистик текширув натижасида журналист томонидан қўлга киритилган материаллар ва ҳужжатларни мусодара қилиш ёки тафтиш қилиш мумкин эмас.
Миллий қонунчиликда блогерларнинг журналистик текширув ишларини олиб боришини тартибга солувчи ёки уларга журналистлар билан бир ҳил ҳуқуқларни берувчи алоҳида норма назарда тутилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 9-моддасига биноан, журналист ахборот тўплаш ва журналистик текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига мувофиқ, ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар бундан мустасно.
Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, блогерлар конституциявий ҳуқуққа кўра ўрганаётган мавзусига оид маълумотларни қидириш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Блогер фақат профессионал журналистлар учун бериладиган ҳуқуқларда чекланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ОАВ- оммавий ахборот воситаси оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шаклларидир.
Қонунчиликда курслар ташкил этишга бевосита таъқиқ қўйилмаган, бироқ, фаолиятнинг ушбу тури лицензиялаш тартиб-қоидаларидан ўтишни талаб қилса, ОАВ таъсисчиси бўлмиш юридик шахс журналистикага ўқитиш бўйича тижорат ўқув курсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Янада батафсилроқ маълумотни Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” ги Қонундан топиш мумкин.
Телеграм каналларини (ва бошқа мессенжерларни/ижтимоий тармоқларни) рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари миллий қонунчиликда белгиланмаган.
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт кўринишидаги оммавий ахборот воситалари рўйхатдан ўтиши шарт. Бу таҳририят ва нашриёт томонидан қайта ишланган ва ўзгартирилмаган ҳолда тарқатишга мўлжалланган электрон шаклдаги ҳужжат ва маълумотларни ўз ичига олган Интернетдаги ахборот ресурсидир.
ОАВ ҳақида батафсилроқ маълумотларни ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Ўзбек тилидаги Маъмурий Низом билан, қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://lex.uz/docs/4655428.
Аккредитация- журналистнинг мажбурияти эмас, ҳуқуқи.
Аккредитациянинг йўқлиги- маълумот излаш ва тарқатиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Аккредитация ҳақида батафсил маълумот 7-саволнинг жавобида берилган.
Аккредитация тартиб-таомиллари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.
“Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилотида аккредитациядан ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг журналисти хорижий давлатда аккредитациядан ўтган бўлиши мумкин.
Аккредитация - бу журналист мақомига эга бўлган фуқаронинг ҳуқуқи, мажбурият эмас. Аккредитациянинг йўқлиги фуқаро ва журналистнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш ва тарқатиш ҳуқуқларини чекламайди.
Аккредитация институти ахборот манбалари бўлган оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, журналистларнинг касбий фаолияти учун янада қулай шарт-шароит яратади.
Хорижий журналист Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилиниши мумкин.
ОАВ вакили:
- сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш
- сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
- сайлов комиссияларининг қарорлари нусхаларини ОАВда ёритиш учун олиш;
- номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
- муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;
- сайлов куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш;
- сайлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);
- сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериш жараёнида ҳозир бўлиш;
- тегишинча округ, туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлиш;
- сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга.
- ОАВ вакили қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
ОАВ вакили:
- ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Сайлов кодексига, Марказий сайлов комиссиясининг қарорларига амал қилиши;
- барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларга ташриф буюрганида унга берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши ҳамда мансабдор шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.
ОАВ вакилига қуйидагилар ман этилади:
- конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи ахборотларни тарқатиш;
- сайловчиларга таъсир ўтказиш, қонунга хилоф равишда бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш;
- сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
- сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
- участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш;
- сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.
ОАВ вакили Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига ва ушбу Низом қоидаларига риоя этмаган тақдирда, уни аккредитациядан ўтказган сайлов комиссияси унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиши мумкин.
Ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.
Давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.
Нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонунчиликка мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча учун тенг ва бир хил бўлиши керак.
Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади. (Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 46-моддаси).
Ссылка https://youtu.be/iO9uQssuDTc
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, бош муҳаррир муассис томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Бош муҳаррир таҳририятга раҳбарлик қилади, оммавий ахборот воситасининг чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг фаолияти учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Қонунчилик ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ бош муҳаррир оммавий ахборот воситасининг муассиси, тарқатувчиси, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда, шунингдек судда таҳририят номидан иш юритади.
Журналистнинг ўз касбий бурчларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган.
Юқоридаги Қонуннинг 6-моддасига биноан, журналист ўз касбий фаолияти давомида:
- қонунчилик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига риоя этиши;
- ўзи тайёрлаётган материалларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;
- айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;
- журналистика соҳасининг сирини ошкор этмаслиги;
- журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши;
- шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
Журналист қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади.
Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда бошқа тилларда такрорланиши мумкин:
- реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;
- ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак;
- рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;
- теле- ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Юқоридаги шартлар қуйидагиларда жойлаштириладиган рекламаларга тааллуқли эмас:
- фақат чет тилларида чоп этиладиган босма нашрлар ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;
- кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг теле, радио, видео, кинохроника дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;
- Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари, белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси 2-қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасида “Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди” дейилган.
Юқоридаги Қонуннинг 16-моддасида “Телевидение ва радио эшиттиришлари давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилади” дейилади. Нашр қилиш учун ҳам худди шундай қоида мавжуд (Қонуннинг 17-моддаси).
Шундай қилиб, давлат тилидан бошқа тилда телеканал яратишда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Эҳтиёж ва аудитория бўлса, телеканал ташкил қилиш мумкин.
Бу ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслигини билиш керак:
- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборот тарқатиш;
- агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнографияни тарғиб этиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Шундай қилиб, терроризм ва экстремизм мавзусидаги маълумотларни келтиришда экстремизм ва терроризмни тарғиб қилишнинг жавобгарлигини англаш зарур.
Миллий қонунчиликда “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар” атамаси қўлланилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида тотализаторлар ва бошқа қимор ўйинлари фаолияти таъқиқланган.
“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига мувофиқ, қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди.
Лотереялар рекламаси ҳар бир ҳолда вояга етмаганларнинг лотереяларда иштирок этишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Шунга кўра, уларни реклама контекстида эслатиб ўтиш таъқиқланади. Бироқ, агар ахборот материалида букмекерлик компаниялари/тотализаторлар таҳлилий ёки бошқа зарур маълумотлар (рекламага оид бўлмаган) қисми сифатида фойдаланилса, бу ҳолда уларнинг эслатилиши қонунбузарлик ҳисобланмайди.
Мазкур Кодекс Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг IV- анжуманида қабул қилинди. Ушбу Кодекс матнини олиш учун Журналистлар ижодий уюшмасига бевосита мурожаат қилиш керак.
Аввало, ҳар бир фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўрсатилган асосий ҳуқуқларини таъкидлаб ўтиш жоиз:
- яшаш ҳуқуқи;
- эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи;
- айбсизлик презумпцияси;
- шаъни ва қадр-қимматига тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан, уй-жой дахлсизлигига таҳдиддан ҳимояланиш ҳуқуқи;
- республика ҳудудида эркин ҳаракатланиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш ҳуқуқи;
- фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Бу ҳуқуқлар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча фуқароларга берилади.
Лекин ҳар қандай касб эгаси каби, журналистга ҳам ўз касбий хизматида фаолият эркинлиги кафолатлари берилган.
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, журналист ўзининг касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, юқоридаги Қонун журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилади.
Давлат журналистларга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, уларнинг ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Журналистнинг журналистик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиши тақиқланади.
Умуман олганда, бу журналистик фаолиятнинг хавфсизлиги ва эркинлиги ҳам мамлакатнинг асосий қонун ҳужжатларида, ҳам тегишли қонун билан ҳимояланганлигини англатади.
Бироқ, таҳдид / ҳужум содир бўлган тақдирда (касбий фаолиятидан қатъий назар), ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиш керак.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари қонунчиликка мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эга ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик оммавий ахборот воситалари ва республика ахборот маконининг бошқа иштирокчилари томонидан оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан мониторингини амалга оширади;
Бундан ташқари, Агентлик юридик ва жисмоний шахсларни оммавий ахборот воситалари орқали нохолис, ишончсиз ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ахборотлар тарқатилишидан ҳимоя қилишда кўмаклашади.
Бошқача қилиб айтганда, мақолани, тартибга солувчи органнинг талабига биноан фақат ОАВ ва ахборот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳоллардагина олиб ташлаш мумкин.
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 121-моддасига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:
- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
- гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
- фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг, ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер, Интернет тармоғида ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.
Шундай қилиб, сиз нотўғри маълумотни тарқатганлигингиз учун жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун, нашр қилишдан олдин, ҳар гал маълумотни текширишиб кўришингиз керак. Аммо раддия берилган тақдирда, уни дарҳол саҳифангиздан олиб ташлашингиз керак бўлади.
Қонунчиликда ўрнатилган тартибда (“Ахборотлаштириш тўғрисида” ги Қонуннинг 121-моддасига мувофиқ) белгиланган асосий мажбуриятларидан ташқари, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогернинг, қуйидаги мажбуриятлари бор:
- ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар, унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши;
- ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайти ва (ёки) веб-сайт саҳифалари ёхуд бошқа ахборот ресурсининг, шу жумладан тезкор хабарлар алмашиш тизимларининг мониторингини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот ва материалларни аниқлаш мақсадида амалга ошириши;
- ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол мазкур ахборотни ўчириб ташлаш чораларини кўриши шарт.
Ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган талаблар бажарилмаган ҳолда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Худди шу ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин, такроран туҳмат қилиш- жарима (200 БҲМгача) солиш ёки мажбурий жамоат ишлари (300 соатгача), ёки ахлоқ тузатиш ишлари (икки йилгача) билан жазоланади.
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат қилиш — БҲМ нинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Туҳмат қилиш қонун бузилиши ва жиноят сифатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси ва Жиноят кодексининг 139-моддасида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасида туҳмат деганда «ўзганинг уйдирмаларини қасддан ёлғон, шаънини камситувчи хабарларни тарқатиш» тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддасида «Ўша қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган қасддан ёлғон, бошқа шахснинг шаънини камситувчи уйдирмаларни тарқатиш» учун жазо назарда тутилган.
«Туҳмат, яъни қасддан ёлғон, бошқа шахснинг шаънини камситувчи сўзларни тарқатиш» деганда юқоридаги маълумотларни исталган шаклда (оғзаки, ёзма, телефон орқали ёки бошқа йўл билан, оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали) етказиш тушунилади.
Босма ёки бошқа шаклда такрорланган матнда туҳмат қилиш китоблар, журналлар, газеталар, варақалар ёки бошқа босма маҳсулотлар ёки радио, телевидение, видео ва ҳоказолар, шу жумладан Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириладиган туҳмат ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари ва Интернетда туҳмат қилувчи маълумотларни тарқатиш фақат оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
«Билмасдан ёлғон» деганда ҳақиқатда мавжуд бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотларнинг етказилиши тушунилади. Ҳақиқий, аммо обрўсизлантирувчи маълумотни тарқатиш «туҳмат» жинояти белгиларига эга эмас.
Туҳмат қилувчи маълумотлар ёлғон ва туҳмат бўлиши ва муайян шахсга тегишли бўлиши керак. Туҳмат тўғрисида суд маълумотларнинг нотўғри ва шармандали эканлигини ҳал қилиши керак.
Шахсни туҳмат учун жиноий жавобгарликка тортиш учун унинг маълумотларнинг ёлғон эканлигини билганлиги ва уни муайян шахсга нисбатан тарқатганлиги исботланиши керак.Туҳмат учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик туҳматнинг барча белгилари исботланган тақдирдагина юзага келиши мумкин:
- камида битта шахсга тарқатиш факти;
- атайлаб ёлғон маълумотлар
- ахборотнинг шармандали хусусияти
- унга нисбатан туҳмат қилинган шахсни аниқлаш.
Белгилардан камида биттаси исботланмаган бўлса, туҳмат учун жавобгарлик пайдо бўлмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-1-моддасига кўра, шахс қадр-қимматини камситиш ёки обрўсини камситишга олиб келган ёлғон маълумотларни, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ёлғон маълумот тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Нотўғри маълумот тарқатилаётган маълумотларнинг нотўғри (ёлғон) эканлигини англатади.
Туҳматдан фарқли ўлароқ, маълумотларнинг ёлғонлиги тўғрисида ният ёки қасддан билишни исботлаш шарт эмас. Нотўғри (ёлғон) маълумот тарқатган шахс, агар у маълумотларнинг ишончсизлиги ҳақида олдиндан билмаган бўлса ҳам, жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ахборот тарқатилгунга қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти фуқаролар ва ташкилотлар зиммасига юкланади.
Шахсни ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарликка тортиш учун қуйидагиларни исботлаш керак:
- камида битта шахсга тарқатиш факти;
- маълумотларнинг ишончсизлиги ва ёлғонлиги;
- маълумотларнинг аниқ шахсга тегишлилиги;
- ахборотнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи.
Белгиларнинг камида биттаси йўқ бўлса, жавобгарлик пайдо бўлмайди.
ОАВ материалига раддия ёки жавоб бериш ўз тавсифига кўра маълум бир маълумотнинг ёлғон эканлиги фактини аниқлаш учун (кўпинча ёзма равишда) тезисга қарши қаратилган ҳаракат ҳисобланади.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги Қонуннинг 34-моддасига биноан, юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ўзининг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсини таҳқирловчи маълумотлар учун раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир.
Эълон қилинган материал туфайли, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар, мазкур оммавий ахборот воситасида раддия ёки жавоб мурожаатини эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб мурожаати айни ОАВнинг айни саҳифасида, маҳсус рукн остида эълон қилиниши керак.
Раддия ёки жавоб мурожаатини эълон қилиш муддати газеталарда бир ой (келиб тушган кунидан эътиборан), бошқа даврий нашрларда эса навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан қабул қилиб олинган раддия ёки жавоб мурожаати келиб тушган кундан эътиборан бир ой ичида, кечиктирилмаган ҳолда, айнан ўша дастур ёки туркумда эфирга берилади.
Агар раддия ёки жавоб мурожаатини эълон қилиш оммавий ахборот воситасининг фаолиятига зарар етказиш эҳтимоли юзага келса, матнни ахборот манбаи ёки муаллиф билан келишилган ҳолда таҳрир қилиш мумкин.
Оммавий ахборот воситаси раддия ва жавоб мурожаатини эълон қилишдан бўйин товласа, ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, ишончсиз бўлган, унинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларнинг рад этилишини таҳририятдан талаб қилишга ҳақли.
Эълон қилиниши натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу оммавий ахборот воситаларида жавоб эълон қилишга ҳақли.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига мувофиқ, юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ўзининг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсини таҳқирловчи маълумотлар учун раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир.
Эълон қилинган материал туфайли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар мазкур оммавий ахборот воситасида раддия ёки жавобни эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб берилишига сабаб бўлган материал босилган айни ўша саҳифада махсус рукн остида эълон қилиниши керак.
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилади.
Агар раддия ёки жавобни эълон қилиш ҳажми ва вақти оммавий ахборот воситасининг фаолиятига зарар етказиши мумкин бўлса, матнни ахборот манбаи ёки муаллиф билан келишилган ҳолда асосланган таҳрир қилишга йўл қўйилади.
Оммавий ахборот воситаси раддияни, жавобни эълон қилишдан бўйин товласа ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Материалларни тайёрлашда фактлар ва фикрлар, маълумотлар ва шарҳларни фарқлаш керак. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур этказадиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик маълумотлар ёки фактларни тарқатганлик учун юзага келади.
Тахминий фикр, шубҳалар, тахминлар, риторик саволлар, тахминлар фактлар ёки маълумотларга тааллуқли эмас, балки муаллифнинг субъектив муносабатини билдиради.
Маълумот ёки фактларни бир нечта манбаларда икки марта текшириш орқали тасдиқлаш ёки рад этиш мумкин.
Қабул қилинган фактлар ва (ёки) маълумотларнинг бошқа манбалардан олинган маълумотларга, шу жумладан ҳужжатлар, расмий ёзишмалар, суд ишларига мувофиқлиги ёки ҳақиқатга мос келмаслигини текшириш керак. Ҳужжатларнинг нусхаларини олинг ва сақланг, бундай далиллар суд муҳокамасида ҳам зарур.
Иложи бўлса, материалларнинг матнлари ва расмлари низо томонлари ва маълумот манбалари билан ёзма розилик асосида келишилиши керак.
Нашр қилишдан олдин ахборот материаллари потенциал хавфларни баҳолаш учун юридик экспертизадан ўтказилиши мумкин.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги Қонуннинг 6-моддаси ва “Ахборотлаштириш тўғрисида” ги Қонуннинг 121-моддасига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:
- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнографияни тарғиб қилиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
“Қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар”га “туҳмат” (МЖТКнинг 40-моддаси ва ЖКнинг 139-моддаси) ва “ҳақорат” (МЖТКнинг 41-моддаси ва ЖКнинг 140-моддаси) киради.
Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер, ҳамма учун очиқ бўлган маълумотларни ўз веб-сайтида ва (ёки) веб-сайт саҳифасида жойлаштиришдан олдин, Интернет бутунжаҳон тармоғида ахборот жойлаштирилгунига қадар, унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 121-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида юқоридаги мажбуриятларни бажармаганлик учун қуйидаги жавобгарлик белгиланган:
Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда, мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгилаган тартибига кўра махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.
Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, оммавий ахборот воситалари, веб-сайт эгалари, блогерлар туҳмат, ҳақорат ва бошқа маълумотлар тарқалмаслигини таъминлаши, шунингдек, эълон қилинган маълумотлар нотўғри деб топилса, уларни олиб ташлаши шарт.
Ўзбекистон Республикасида давлат сири “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Ушбу Қонунда давлат сири атамаси:
“Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар ҳисобланади”.
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари - давлат, ҳарбий ва хизмат сирларини қамраб олади.
Ошкор этилиши республика ҳарбий-иқтисодий имкониятларининг сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар давлат сирини ташкил этади.
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий хусусиятга эга маълумотлар ҳарбий сирни ташкил этади.
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасига доир маълумотлар хизмат сирини ташкил этади.
Махфийлаштирилиши фуқаронинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборот давлат сирларига мансуб деб топилиши мумкин эмас (Қонуннинг 5-моддаси 4-банди).
У ёки бу маълумотдан фойдаланишдан олдин маълумотни, шунингдек унинг манбаасини текшириш керак. Бир қарашда самимий эълон қилинган маълумот, қонунни бузган ҳолда эълон қилинган давлат сири бўлиши мумкин. Бундан ташқари, очиқ маълумот сифатида эълон қилинадиган давлат органларининг расмий манбааларига мурожаат қилиш керак. Очиқ маълумотларни тасдиқлатиш учун, ҳатто давлат органларига сўровнома юбориш ҳам мумкин.
Энг аввало таъкидлаш лозимки, журналист қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзи тайёрлаган ва тарқатаётган хабар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.
- Шу билан бирга, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:
- агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматлари орқали, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтларидан олинган бўлса;
- агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.
Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:
- цензура қилганлик;
- журналист ўз касбига доир қонуний фаолиятни амалга оширишига аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш йўли билан тўсқинлик қилганлик;
- журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузганлик;
- журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;
- журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик;
- ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликка тортиладилар.
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, журналистнинг ушбу қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик- қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Аммо аниқ маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.
Ўзбекистон Республикасида цензурага йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддаси 2-қисмига биноан, цензурага йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди.
Эълон қилинаётган хабарлар ва материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Худди шундай қоида Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунда ҳам мавжуд (4-модда).
Бироқ, цензуранинг йўқлиги, оммавий ахборот воситаларининг ахборот эркинлигини суистеъмол қилиш мумкин, деган маънони англатмаслигини унутмаслик керак.
Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
Прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг қарори қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш тақиқланади.
Интернет ОАВ сайтида янгиланишларнинг йўқлиги ОАВнинг лицензиясини бекор қилиш учун асос бўлолмайди.
Янгиланишларнинг йўқлиги, ОАВни рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш масаласининг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин, аммо бу ҳолат фақат судда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситаларининг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш рўйхатга олувчи органнинг аризаси асосида, суд қарори билан амалга оширилади.
Бу ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга ошириладиган диний экспертиза жараёнини ўтказиш тартиби белгиланган.
Давлат диний экспертизаси - Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳисобланади.
Экспертиза хулосаси бу, диний мазмундаги материалларга нисбатан диний қонунлардан четга чиқишлар ёки бузилишлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун диний тадқиқот ўтказиш фактини расман тасдиқловчи ёзма ҳужжат бўлиб, у ушбу материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатишга йўл қўйилиши (ёки рад этилиши) тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарурдир. Бу масала Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ҳал қилинади.
Шундай қилиб, агар сизнинг материалингизда диний мазмундаги маълумотлар мавжуд бўлса, улардан бемалол фойдаланиш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага диний экспертизадан ўтказиш учун мурожаат қилишингиз лозим.
Диний мавзудаги материалларни тайёрлашда ёдда тутиш лозим:
- холислик, аниқлик, ҳалоллик, ростгўйлик ва тартиблилик тамойилларига, шунингдек, манбаларни ҳимоя қилиш тамойилларига риоя қилиш керак.
- эътиқоднинг одамлар ҳаётидаги ўрни ҳурмат қилиниши лозим;
- дин асослари бўйича билимга эга бўлиш;
- ишнинг турли томонларини ёритиш;
- ҳар қандай диний нуқтаи назарни тарғиб қилишдан қочиш;
- диний озчиликни жамиятга қарши қўймаслик;
- шуни билиш керакки, халқаро журналистика меъёрларига кўра, жиноят иштирокчиларининг террор содир этганлиги суд қарори билан аниқланмагунча “террорчи” деб аташ мумкин эмас.
- Динга оид мавзулар бўйича материаллар тайёрлашда фойдаланиладиган атамаларнинг луғати бўлиши шарт.
- нафрат ифодаланувчи сўзлардан қочиш керак.
Бу ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга ошириладиган диний экспертиза жараёнини ўтказиш тартиби белгиланган.
Давлат диний экспертизаси - Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳисобланади.
Экспертиза хулосаси бу, диний мазмундаги материалларга нисбатан диний қонунлардан четга чиқишлар ёки бузилишлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун диний тадқиқот ўтказиш фактини расман тасдиқловчи ёзма ҳужжат бўлиб, у ушбу материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатишга йўл қўйилиши (ёки рад этилиши) тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарурдир. Бу масала Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ҳал қилинади.
Шундай қилиб, агар сизнинг материалингизда диний мазмундаги маълумотлар мавжуд бўлса, улардан бемалол фойдаланиш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага диний экспертизадан ўтказиш учун мурожаат қилишингиз лозим.
Истаган турдаги янгиликлар (халқаро ёки маҳаллий, жумладан, сиёсат, спорт, бизнес, таълим, жиноятчилик, санъат ва кўнгилочар, илм-фан, соғлиқ, турмуш тарзи, мода, саёҳат)ни агар журналист уларни дин призмасидан ёритса, уларни диний деб ҳисоблаш мумкин.
Шунингдек, диний янгиликлар журналистик тадқиқотлар, қаҳрамонлар эътирофлар вакиллари бўлган ҳикоялар, таниқли шахслар ва оддий одамларнинг диний хусусиятларига эътибор қаратган профиллари, шунингдек, эътиқод масалаларига бағишланган таҳлилларни ўз ичига олади.
Дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимотлари ва шарҳлари, шунингдек, маросимлар амалиётини акс эттирувчи китоблар, брошюралар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (телевидение, кино ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурлари ёзувлари, мультфильмлар, аниме, ҳентаи ва бошқалар), электрон ахборот ташувчилар (дискетлар, CD ва DVD дисклар, Интернетда жойлаштирилган материаллар ва бошқалар) диний мазмундаги материаллар бўлиши мумкин.
Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмундаги материалларни ўрганади ва давлат диний экспертизасини ўтказади. Бундан ташқари, Қўмита томонидан йилига икки марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалиши тақиқланган диний мазмундаги материаллар рўйхати янгиланади.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддаси ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 121-моддасига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:
- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
- гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
- фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига туҳмат қилиш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
Суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз эълон қилиш, муайян иш натижаларини суд ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар олдиндан кўриш ёки суд қарори юридик кучга киргунга қадар судга бошқача тарзда таъсир кўрсатиш тақиқланади.
Даъво аризасини олгандан сўнг, даъвогарнинг даъволари билан танишиш, даъвогарнинг маълумотларини ва суд мажлисини тайинлаш санаси ҳақидаги маълумотларни текшириш керак. Иш бўйича жавобгар даъво аризаси, даъвогар томонидан тақдим этилган далиллар билан танишиш ҳуқуқига эга.
Шундан сўнг, сизнинг далилларингизни асослаш, ёзма далилларга ҳаволалар билан низо бўйича ёзма позицияни тайёрлаш керак.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этишдан олдин иш бўйича суд экспертизасини ўтказиш керакми ёки йўқлигини ҳал қилиш керак, агар керак бўлса, далиллар ва сабабларни кўрсатган ҳолда ёзма ариза тайёрлаш керак.
Судда ҳимояланишдаги асосий омил - фаол бўлиш, тушунтиришлар бериш, саволлар бериш, далилларни илова қилиш, суднинг эътиборини иш учун муҳим бўлган масалаларга жалб қилишдир. Судда ўз манфаатларини ҳимоя қилишда сиз жараённинг бошқа иштирокчиларини ҳақорат қилмаслигингиз ёки камситмаслигингиз керак.
Ўз манфаатларини судда ҳимоя қилиш учун сиз адвокат ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин. Журналист ва оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий позициясини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳужжатлар нусхаларини тўплаш керак. Суд икки томоннинг қарама-қаршилик жараёни бўлиб, унда ўз позициясини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳуқуқий далиллар келтирган киши ғалаба қозонади.
Йиғилишда иштирокчилар илтимосномалар (гувоҳларни, мутахассисларни, экспертларни чақириш, суд-тиббий экспертизалар тайинлаш, гувоҳларни сўроқ қилиш, учинчи шахсларни ишга жалб этиш), қарши даъво қўйиш ёки ишни келишув битими билан тугатишга ҳақлидир.
Судья суд залидаги тартиб учун жавобгардир. Шунинг учун, барча ҳолатларда, биринчи навбатда, унга мурожаат қилишингиз керак.
Суд мажлиси тартиб-қоидаларида ва судда қолиш қоидаларида белгиланган тартибга риоя қилиш зарур; нутқлар кетма-кетлигига риоя қилиш керак; суд муҳокамаси босқичлари тартибини бузмаслик; процесс иштирокчиларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак, иштирокчини ҳақорат қилиш судга ҳурматсизлик сифатида баҳоланади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Агар сиз судья томонидан қоидабузарликларга дуч келсангиз, уларни кўчма аудиоёзув воситаларидан фойдаланиб ўзингиз ёзиб олишга ҳаракат қилинг. Судьянинг ҳар қандай хатти-ҳаракатидан норозилик тўғри ифодаланиши керак. Хусусан, буни протоколда қайд этиш талаб қилиниши мумкин.
Ҳуқуқий муаммоларни олдини олиш учун журналист ёки блоггер холис ва объектив бўлиши керак. Уларнинг материаллари муаллифнинг ушбу фактларга шахсий муносабатини эмас, балки кўпроқ тасдиқланган фактларни тақдим этиши керак.
Субъективликка йўл қўймаслик учун фактларни фикрлардан ажратиш, воқеа ва фактларни ёритишда ҳиссиётларга берилмаслик, мувозанат ва аниқликка интилиш зарур. Бу томошабинларни тўлиқ ва ишончли маълумот билан таъминлайди.
Шуни ёдда тутиш керакки, барча ёлғон маълумотлар туҳмат деб ҳисобланмайди. Туҳмат - атайлаб ёлғон ва туҳмат қилувчи маълумотлар, шунингдек, бундай маълумотларни қасддан тарқатиш, объектнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига тажовуз қилишдир. Нотўғри ҳисобот «аниқ фактлар» ни ўз ичига олиши керак.
Агар журналист ёки блоггер мунозарали, зиддиятли материаллар устида ишлаётган бўлса, улар хавфли бўлаклар мавжудлигини текширишлари керак: маълумотларнинг ишончлилиги, маълумотда бировнинг обрўсини тўкувчи элементлар борми ёки йўқми? .
Агар оммавий ахборот воситаси таҳририяти журналист ўз материалида бундай маълумотларни тарқатишни талаб қилса, у ўзига берилган топшириқни бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.
Бироқ, баъзи объектлар учун видеотасвир ва фотосуратлар олишни амалга ошириш бўйича чекловлар мавжуд. Ушбу объектларга қуйидагилар киради:
- суратга олиш ва видеотасвирга олишни тақиқловчи тегишли белгилар билан белгиланган, юқори ҳимояланган объектлар;
- жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари.
Ушбу объектларни, шунингдек, объектлар ичида суратга олиш, фақат кўчмас мулк объектлари эгаларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкинки, агар суратга олиш ман этилган объектлар ёки мулк ҳуқуқидаги кўчмас мулк объектларида амалга оширилмаса, журналистга касбий фаолият билан шуғулланаётганида, суратга олиш ёки видеотасвирга олиш тақиқланиши мумкин эмас.
Қонунчиликка мувофиқ, очиқ суд мажлисини суратга олиш, видеоёзувга олиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида кўрсатишга: фуқаролик ишини кўришда - ишда иштирок этувчи томонларнинг розилиги олинганидан кейин суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан; жиноий, маъмурий, хўжалик иши ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда — тарафларнинг фикрини эшитгандан кейин суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан.
Суд залида ҳозир бўлганлар хўжалик ишини ва маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишни кўраётганда эркин тарзда ёзма қайдлар, ҳар қандай иш баённомасини олишлари мумкин, шунингдек, аудиоёзув ҳам олиб бориши мумкин.
Процесс иштирокчиларининг илтимосномалари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг мурожаатлари қаноатлантирилган ёки рад этилганлиги тўғрисида суд жойида ажрим чиқаради. Ушбу ажрим суд мажлисининг баённомасига киритилади.
Суд жараёнининг қайд этиб борилиши одил судловнинг асосий тамойили – унинг ошкоралиги кафолатларидан бири. Бу суднинг, тарафлар ва жараённинг бошқа иштирокчилари процессуал ҳаракатларини, шунингдек, ишни кўриб чиқиш пайтида ҳолатларни (фактларни) белгиловчи ҳужжатларнинг мажбурий процессуал бажарилишини англатади.
Қайд этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади: техник воситаларда; суд мажлиси журналини юритишда; алоҳида процессуал ҳаракатлар тўғрисида баённома тузишда.
Овоз ёзиб олувчи техник воситалар ёрдамида суд мажлисини тўлиқ ёзиб олиш суд мажлисининг котиби ёки суд раисининг буйруғи билан суд аппаратининг бошқа ходими томонидан амалга оширилади.
Ишда иштирок этаётган шахслар суд мажлисининг техник баённомаси, суд мажлиси журнали билан танишиш ҳуқуқига эгалар ва агар улардаги баённоманинг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғрилиги юзасидан бирон бир эътирозлари бўлса, иш бўйича қарор эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида судга мурожаат этишлари мумкин.
Суд залида ҳозир бўлган журналистлар ёки бошқа шахслар ҳам суд мажлисининг боришини ёзма равишда ёки аудио ва видео ёзувлар, фото ва видео тасвирга олиш орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд этиб боришлари мумкин.
ЎзР ЖПКнинг 19-моддасига биноан суд ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосига биноан судларда жиноят ишлари бўйича очиқ суд жараёни аудио ва видео ёзувлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин. Ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди ва бундай мажлисда аудио ва видео ёзиб олиш амалга оширилмайди.
Суд залида овоз ёзиш, суратга, видеотасвирга ва кинога олишга фақат суд мажлиси раисининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 351-моддасига мувофиқ, Оммавий ахборот воситаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров билан, уларга оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кун муддатда кўриб чиқилади.
Агар оммавий ахборот воситасининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари жумласига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ўзининг ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, оммавий ахборот воситаси эса бу ҳақда хабардор қилинади.
Сўров рад этилган тақдирда, оммавий ахборот воситасига асослантирилган жавоб юборилади.
Ариза талаблари:
А) Жисмоний шахснинг сўрови қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- фамилияси, исми, отасининг исми, унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ва сўровнинг моҳияти.
Б) Юридик шахснинг сўровида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- юридик шахс фирмасининг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар, сўровнинг моҳияти.
Ёзма сўровларда ахборотдан фойдаланувчининг шахсий имзоси талаб этилади. Агар сўровни имзолашнинг иложи бўлмаса, у қўшимча равишда унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда, муаллифнинг имзоси қўйилиши керак.
Ахборотдан фойдаланувчини аниқлаш имконини берувчи маълумотларни ўз ичига олмаган сўров-аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ёхуд сўровда қўйилган масалалар юзасидан маълумотларни тақдим этиш ваколатига кирувчи мансабдор шахсга юборилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.
«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, ОАВ - оммавий ахборот воситалари - оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир.
“Блогер”, “журналист” ва “ОАВ ” деган учта атаманинг таърифини кўриб чиқиб, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун- блогерларга тааллуқли эмас, деган хулосага келиш мумкин, чунки “блогер”- жисмоний шахс, “ОАВ” эса, ахборотни тарқатишнинг рўйхатдан ўтган шаклидир.
Бироқ, блогер эълон қилинган маълумотларнинг қонунийлиги учун жавобгар эканини унутмаслик керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида, ички ишлар органлари фаолиятининг асосий тамойиллари- қонунийлик, бирдамлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва ҳурмат қилиш, очиқлик ва ошкораликдан иборат.
Очиқлик ва ошкоралик принципидан келиб чиқсак, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини хизмат вазифасини бажараётган пайтда суратга ва видеога олиш мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Айни пайтда, ИИБ ходимлари, агар бу терговга қадар ва тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув ва қидирув тадбирларини ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун зарур бўлса, шунингдек жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, воқеага оид ҳолатлар ёки изларни сақлаб қолиш керак бўлса, фуқаролардан воқеа жойини тарк этишни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Шу билан бирга, воқеа жойи ва ИИБ ходимларини суратга ёки видеога олиш тўғридан-тўғри тақиқланмаган.
Очиқлик ва ошкоралик принципи — ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва ошкора, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга ошириши деганидир.
Жисмоний ва юридик шахслар, ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахлдор бўлган ишончли ахборотни, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга; аммо қонун билан чекланган маълумотларни олиш, улардан фойдаланиш имконияти бундан мустасно.
Ички ишлар органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда таъминланади.
Давлат хизматчиси билан суҳбатни ташкил этиш учун, тегишли давлат органига сўров юборилади.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 351-моддасига биноан, оммавий ахборот воситаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров билан уларга оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кун муддатда кўриб чиқилади.
Сўров рад этилган тақдирда, оммавий ахборот воситасига асослантирилган жавоб юборилади.
Сиз билан ушбу органнинг давлат хизматчисини боғловчи матбуот хизмати интервьюни ташкил этишда ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳайъат мажлислари очиқ ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби ушбу органларнинг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат йиғилишларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиш тартиби тўғрисидаги Намунавий Низомга (2015 йил 22 декабрда 2742-сон билан рўйхатга олинган) мурожаат қилиш мумкин.
Касаллик тарихи — инсоннинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги махфий маълумотлар рўйхатига киритилган бўлиб, тиббий сир ҳисобланади.
Журналист тиббий маълумотлар берилишини талаб қилишга ва уни тарқатишга ҳақли эмас.
Бундай ҳолда, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти юзасидан юқори турувчи давлат органига ёки прокуратурага ариза билан мурожаат қилиш зарур.
Ўзбекистон Республикасининг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасида, ҳамма учун очиқ бўлган шахсий маълумотлар, субъектнинг розилиги билан эркин фойдаланиш мумкин бўлган ёки махфийлик талаблари қўйилмайдиган шахсий маълумотлардир, дейилган.
Шундай қилиб, агар маълумотлар махфийлик талабларисиз очиқ манбаларда, қонуний равишда эълон қилинган бўлса, бу ҳолда улардан фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, шахсий маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборотлардир.
Субъектнинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда, шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида мулкдор ва (ёки) оператор ёки шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган бошқа шахс томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган талаб, шахсга доир маълумотларнинг махфийлигидир (28-модда).
Мулкдор ва (ёки) оператор ҳамда шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган бошқа шахслар субъектнинг розилигисиз шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт.
Вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун, уларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашга ёзма равишда, шу жумладан электрон ҳужжат шаклида розилик олиш керак.
Розилик ота-оналар (васийлар, ҳомийлар) томонидан, улар бўлмаса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилади.
Чекланган маълумотларга қуйидагилар киради:
- давлат сирлари (давлат, ҳарбий, хизмат сирлари);
- махфий маълумотлар - жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мижозлари тўғрисидаги маълумотлар;
- банк сири, солиқ сири, тиббий сир, адвокат сири, нотариал ҳаракатлар сири, суғурта сири, васиятнома сири, фарзандликка олиш сири, тижорат сири.
Оммабоп ахборот турлари қуйидагилардан иборат:
- оммабоп ахборот - чекланмаган одамлар доираси учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал ва бошқа хабарлар ва материаллар;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ, махфийлик режими жорий этилиши мумкин бўлмаган маълумотлар, масалан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (батафсилроқ: Ўзбекистон Республикаси “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига қаранг);
- фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ махфий ҳисобланмайдиган ҳар қандай бошқа маълумотлар.
Шуни таъкидлаш керакки, журналистлар учун махсус муаллифлик ҳуқуқи белгиланмаган.
Журналистлар ҳам бошқа шахслар (фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва бошқалар) билан бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига кўра, асар муаллифи қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқларга эга:
- асар муаллифи деб аталиш ҳуқуқи (муаллифлик ҳуқуқи);
- асардан муаллифнинг ҳақиқий исми, тахаллусини кўрсатилган ҳолда ёхуд исмини кўрсатмасдан, яъни имзосиз фойдаланиш ёки фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи (муаллифлик номига бўлган ҳуқуқ);
- асарни ҳар қандай шаклда ошкор қилиш ёки ошкор қилишга рухсат бериш ҳуқуқи (ошкор қилишга бўлган ҳуқуқ), шу жумладан чақириб олиш ҳуқуқи;
- асарни, шу жумладан унинг номини муаллифнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи (муаллифлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи).
- асарни ҳар қандай шаклда ошкор қилиш ёки ошкор қилишга рухсат бериш ҳуқуқи (ошкор қилишга бўлган ҳуқуқ, шу жумладан чақириб олиш ҳуқуқи);
Бундан ташқари, муаллиф асарни ошкор қилиш тўғрисида илгари қабул қилган қароридан, асардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга, улар шундай қарор туфайли кўрган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш шарти билан, воз кечиш ҳуқуқига (асарни чақириб олиш ҳуқуқига) эгадир.
Юқоридаги Қонуннинг 19-моддасига биноан, муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга.
Муаллифнинг асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларга рухсат бериш ҳуқуқини англатади:
- асарни такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
- асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқашахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
- асарни барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);
- асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);
- тарқатиш мақсадида асарнинг нусхаларини, шу жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг рухсати билан тайёрланган нусхаларини импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи);
- асарни сим (кабель) орқали ёки бошқа шу каби воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (кабель орқали юбориш ҳуқуқи);
- асарга тузатишлар киритиш, уни аранжировка қилиш ёки бошқача тарзда қайта ишлаш (қайта ишлаш ҳуқуқи);
- асарни омма олдида намойиш этиш (омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи);
- асарни омма олдида ижро этиш (омма олдида ижро этиш ҳуқуқи);
- асарни симсиз воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (эфирга узатиш ҳуқуқи);
- асарни таржима қилиш (таржима қилиш ҳуқуқи);
- асарни барчанинг эътиборига такроран юбориш, агар бундай юбориш дастлабки юборишни амалга оширган ташкилотдан бошқа ташкилот томонидан амалга оширилса (барчанинг эътиборига такроран юбориш ҳуқуқи).
Муаллиф ўз асаридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига (ҳақ олиш ҳуқуқига) эга.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, муаллифини кўрсатган ҳолда тўғри шакллантирилган ҳавола бўлса, плагиат саналмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, асл нусхада ва таржимада илмий, тадқиқот, мунозара, танқид учун ва реклама бўлмаган ахборот мақсадлари, шу жумладан газета ва журнал мақолаларидан кўчирмаларни матбуот шарҳлари кўринишида такрорлаш, нашр этилган асарлардан иқтибос келтириш мақсади билан оқланган даражада, агар бу материаллардан нормал фойдаланишга зарар келтирилмаса, бепул иқтибос келтиришга, муаллифнинг фамилияси ва манбасини мажбурий кўрсатган ҳолда ҳамда агар муаллифнинг қонуний манфаатлари бузилмаса, йўл қўйилади.
Агар сизнинг муаллифлик ҳуқуқингиз бузилган деб ҳисобласангиз, бу ҳолда, “Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига биноан, сиз бузилган ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқбузарга қуйидаги талаблар билан (ёзма равишда мурожаат қилган афзал) мурожаат қилишингиз мумкин:
- ҳуқуқларни
- ҳуқуқ бузилишигача бўлган вазиятни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши таҳдидини келтириб чиқарадиган ҳаракатларни тугатиш;
- ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқи бузилмаган тақдирда, у фуқаролик муомаласининг одатдаги шароитларида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромади миқдоридаги зарарларнинг ўрнини қоплаш.
- Агар ҳуқуқбузар, муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқларни бузиш оқибатида даромадлар олган бўлса, ҳуқуқ эгаларига бошқа зарарлар билан бир қаторда бой берилган фойдани бундай даромадлардан кам бўлмаган миқдорда қоплаш;
- зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда, зарарнинг ўрнини қоплаш эвазига, тўланиши лозим бўлган товонни тўлаш;
- ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чораларни кўриш.
Муаллиф (ёки ҳуқуқ эгаси) ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузардан маънавий зиён қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Агар ҳуқуқбузар талабларингизни бажаришдан бош тортса, сиз бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик (агар томонлардан бири жисмоний шахс бўлса) ёки иқтисодий судга (иккала томон ҳам юридик шахс бўлса) мурожаат қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, қонунчиликда муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига биноан қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайди:
- расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
- расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
- халқ ижодиёти асарлари;
- оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
- инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.
Умумий қоидага кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун умри давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади.
Ҳаммуаллифликда яратилган асарга муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун умри давомида ва бошқа ҳаммуаллифлардан омон қолган муаллифларнинг охиргиси вафот этганидан кейин етмиш йил ўтгунича амал қилади.
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари қуйидагилардир:
- адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, маърифий, публицистик ва бошқалар);
- драматик ва сценарий асарлари;
- матнли ёки матнсиз мусиқий асарлар;
- мусиқий ва драматик асарлар;
- хореографик асарлар ва пантомималар;
- аудиовизуал асарлар;
- рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн ва бошқа тасвирий санъат асарлари;
- амалий-декоратив санъат ва сценографик санъат асарлари;
- архитектура, шаҳарсозлик ва боғдорчилик санъати асарлари;
- фотографик асарлар ва суратга олишга ўхшаш воситалар билан олинган асарлар;
- географик, геологик ва бошқа хариталар, режалар, эскизлар ва география, топография ҳамда бошқа фанларга оид асарлар;
- ҳар қандай дастурлаш тилида ва ҳар қандай шаклда, шу жумладан дастлабки код ва объект кодида ифодаланиши мумкин бўлган барча турдаги компьютер дастурлари, шу жумладан амалий дастурлар ва операцион тизимлар;
- ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа объектлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва унга алоқадор куллар тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида “асар имзосиз ёки тахаллус остида чоп этилган тақдирда (муаллифнинг тахаллуси унинг ким эканлигига шубҳа қолдирмайдиган ҳоллар бундан мустасно), асарни чоп этган, асарда исми ёки номи кўрсатилган ношир, агар бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда муаллифнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эгадир. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунига ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунига қадар амалда бўлади”, дейилган.
Бошқача қилиб айтганда, сизнинг муаллифлик ҳуқуқингиз материалингизни чоп этган нашриёт томонидан ҳимояланади.
Тахаллус остида ёки аноним равишда нашр этилган асарга муаллифлик ҳуқуқи, у нашр этилганидан кейин эллик йил давомида амал қилади. Агар кўрсатилган муддат ичида тахаллус ёки аноним шахс ўз шахсини ошкор қилса ёки унинг шахси энди ҳеч қандай шубҳа қолдирмаса, у ҳолда муаллифлик ҳуқуқининг умумий шартлари қўлланилади, яъни муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади.
Умумий қоидага кўра, мусиқий асардан матнли ёки матнсиз фойдаланиш учун муаллифлар, фонограммалар ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузиш ва муаллифлик ҳақини тўлаш талаб этилади.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасида, асардан бепул фойдаланишга, муаллифнинг фамилияси ва манбасини мажбурий кўрсатган ҳолда ҳамда агар муаллифнинг қонуний манфаатлари бузилмаса, қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
- нашр этилган асарлардан илмий, тадқиқот, полемик, танқидий ва рекламадан ташқари ахборот мақсадларида, иқтибос келтириш мақсади билан оқланган даражада, асл нусхада ва таржимада иқтибос келтириш, шу жумладан газета ва журнал мақолаларидан парчаларни матбуот кўринишида такрорлаш, шарҳларда;
- нашр этилган асарлардан ёки бундай асарларнинг кўчирмаларидан нашрларда, радио ва телекўрсатувларда иллюстрациялар, ўқув ва тарбиявий характердаги овоз ва видеоёзувлардан белгиланган мақсадда фойдаланганда;
- газета ва журналларда эълон қилинган долзарб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний мавзудаги мақолаларни ёки худди шундай характердаги, эфирга узатилган ёки кабель орқали узатилган асарларни, агар муаллиф томонидан махсус таъқиқланмаган бўлса, газеталарда кўпайтиришда, радиоэшиттиришларда ёки кабель орқали узатилганда;
- кўзланган мақсадни оқлайдиган даражада газеталарда кўпайтириш, оммавий равишда эълон қилинган сиёсий чиқишлар, мурожаатлар, маърузалар ва шунга ўхшаш бошқа асарларни эфир ёки кабель орқали узатишда. Шу билан бирга, муаллиф бундай асарларни тўпламларда нашр этиш ҳуқуқини сақлаб қолади;
- фотография ёки кинематография воситасида, бундай воқеалар жараёнида кўрилган ёки эшитилган асарларни ахборот мақсади билан оқланган даражада кўпайтириш ёки кўчириш ёки кабель орқали кўрсатиш орқали оммага етказишда. Шу билан бирга, муаллиф бундай асарларни тўпламларда нашр этиш ҳуқуқини сақлаб қолади;
- нашр этилган асарларни нодавлат нотижорат услубда кўпайтириш ёки кўрлар учун бошқа усуллар билан кўпайтиришда, бундай кўпайтириш усуллари учун махсус яратилган асарлар бундан мустасно.
Шундай қилиб, муаллифга ҳақ тўламасдан, мусиқа асарларидан шахсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади. Бироқ муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган асардан реклама ёки бошқа материалларда фойдаланиш шартнома тузиш ва муаллифга кейинчалик ҳақ тўлаш шарти билан амалга оширилади.
Агар интернет-ОАВ сайтида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда серверлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлиши керак.
“Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 271-моддаси, мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт.
Репост — муаллифнинг рухсатисиз бошқа бировнинг фотосуратидан фойдаланишни англатади.
Манбани тан олмаслик ҳам муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига асосан, муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади.
Шундай қилиб, қонун фақат ифода шаклини ҳимоя қилади.
Демак, Қонун ушбу формат ғоясидан фойдаланишингизга рухсат беради, аммо сиз ғояни ифодалаш шаклидан тўғридан-тўғри нусха кўчирмаслигингиз керак.
Рўйхатдан ўтмасдан радиоэшиттириш бир муассаса, таълим муассасаси ёки ташкилот доирасида амалга оширилиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда радио оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтиш шарт эмас:
Албатта, журналист касбий фаолиятини амалга оширишда чекланмаган ва турли муаллифлик тахаллусларидан фойдаланиши мумкин. Агар материал тахаллус остида чоп этилса, муаллифнинг шахсини ошкор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Ушбу қўлланмани яратишда ўз ижодий ишлари билан иштирок этган барча муаллифлар қўлланма ҳаммуаллифлари сифатида кўрсатилишлари керак.
Агар асар икки ёки ундан ортиқ муаллиф томонидан яратилган бўлса, улар асарнинг ҳаммуаллифлари ҳисобланади ва асарга нисбатан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Асардан қисман фойдаланиш имконияти мавжуд бўлса, ҳар бир ҳаммуаллиф асарнинг ўзи муаллифи бўлган қисмидан фойдаланишга ҳақли. Агар асар яхлит бир бутун бўлса, унда ҳеч бир ҳаммуаллиф бошқасига узрли сабабларсиз ундан фойдаланишни таъқиқлай олмайди. Ҳаммуаллифликда яратилган асарни ҳимоя қилиш муддати барча ҳаммуаллифларнинг умри давомида амал қилади ва охирги ҳаммуаллиф вафот этганидан кейин 70 йилдан кейин тугайди.
Асарнинг бошқа тилга таржимаси ҳосила асар ҳисобланади ва муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланади.
Таржимадан фойдаланганда, сиз таржимани амалга оширган шахснинг рухсатини олишингиз керак.
Биринчи қадам, муаллифлик ҳуқуқи бузилганининг далилларини тўплаш ва сақлашдир: саҳифаларнинг скриншотлари, нашрнинг нусхалари.
Иккинчи босқич – нашриётга материални олиб ташлаш / манбани кўрсатиш / тўловини тўлаш талаби билан даъво тайёрлаш.
Учинчи қадам, қоидабузарликни тўхтатиш рад этилган тақдирда, муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига кўра, интервьюга бўлган муаллифлик ҳуқуқи, интервью берган шахсга ва интервью олган шахсга, агар улар ўртасидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳаммуаллифлар сифатида тегишлидир. Интервьюдан фойдаланишга фақат интервью берган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.
Муаллиф фақат жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Ташкилот ёки нашриёт муаллиф бўла олмайди.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига кўра, Хизмат вазифаларини ёки хизмат топшириғини бажариш тартибида яратилган асарга (хизмат асарига) бўлган муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари асар муаллифида сақланиб қолади.
Шахсий номулкий муаллифлик ҳуқуқлари дахлсиздир ва уларни бошқа шахсга ўтказиш ёки сотиш мумкин эмас.
Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
- муаллифлик ҳуқуқи;
- муаллиф эканлиги эътироф этилишига бўлган ҳуқуқ;
- асарни барчанинг эътиборига ҳавола қилиш ҳуқуқи;
- муаллифлик мавқеини ҳимоя қилиш ҳуқуқи.